Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойда йиғин ўтказади

  • Mr.NoBoDy 01.06.2023 18:00
  • 288
  • 30

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси июнь ойидаги ФИФА кунларида Хитойда "Panda Cup" халқаро ўртоқлик турнирида қатнашиши маълум қилинганди.

Лекин кейинчалик маълум сабаблар туфайли мусобақа қолдирилганди.

"Championat.asia" маълумотларига кўра, Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси июнда Хитойда йиғин ўтказади ва Хитой U-23 терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Олимпиячиларимиз 13-20 июнь кунлари Хитойда йиғин ўтказиши кутилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё кубоги саралашининг биз жой олган "E" гуруҳига Ўзбекистон мезбонлик қилади. Ўйинлар 6-12 сентябрь кунлари ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар